Тошкент шаҳри Сергели туманида ноқонуний қурилган савдо шохобчасини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган туман газ таъминоти бўлими масъул ходими қўлга олинди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Ходим фуқародан туман ҳудудидаги ҳужжатлари ноқонуний бўлган савдо шохобчасини танишлари орқали расмийлаштириб бериш учун 16 минг доллар, шунингдек, мазкур дўконни газ тармоғига улашга рухсатнома олиб бериш эвазига яна 5000 доллар, жами 21 минг доллари талаб қилган.

Гумонланувчи сўралган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.