Қайд этилишича, шу йилнинг 22 январь куни соат 02:10 да Тошкент шаҳар Сергели тумани, Қумариқ кўчасида жойлашган, Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида, автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга тезкорлик билан етиб борган ва ёнғин соат 02:21 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.