Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳамда Отельерлар ассоциацияси кўмагида ўтказиладиган мазкур тадбир меҳмонхона саноатидаги муҳим воқеа, компания ва етакчи экспертлар учун мулоқот ва тажриба алмашиш майдони бўлади.

Мазкур Халқаро тадбир 2024 йил 29 февралдан – 1 мартгача Inter Continental Tashkent меҳмонхонасида ўтказилади.

Форум инновацион концепцияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни режалаштиришдан бошлаб бозоргача муваффақиятли бизнесга айлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, яшил технологиялар, франшиза сармоя даромадлари, ахборот технологияларининг ўрни, экологик жиҳатлар, меҳмонхона бизнесида хизматларни рақамлаштириш каби масалаларни ёритиш режалаштирилган.

Шунингдек тадбир доирасида меҳмонхона саноатидаги энг яхшиларни аниқлаш ва мамлакатнинг туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Миллий меҳмондўстлик мукофотини топшириш маросими ҳам ўтказилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.