Кўргазманинг биринчи кунида асосан бизнес таълими билан боғлиқ учрашув ва амалий мулоқотлар ўтказилиб, иштирокчиларнинг саноат салоҳияти намойиш этилган бўлса, иккинчи кунида B2B шаклидаги музокаралар, саноатда инновация, ишлаб чиқаришда қўлланилаётган янги техологиялар, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятига эътибор қаратиляпти.

Маълумот учун: Тошкентда ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» хақаро кўргазмаси доирасида бугунга қадар 30 дан зиёд йирик ишбилармонлик тадбирлари ва 500 дан ортиқ учрашувлар ўтказилган ҳамда умумий миқдори 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган 600 дан зиёд келишувларга эришилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.