Тошкентда Италия компаниялари иштирокида “Заргарлик” семинари бўлиб ўтади.

 “Ўзбекзаргарсаноат” уюшмаси ва “Expo Tour Group” хусусий корхонаси ҳамда Италиянинг заргарлик соҳасига алоқадор компаниялари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жорий йил 4-6 ноябрь кунлари “Le Grand Plaza”да(эски Тата меҳмонхонаси) “1st Italian Technology Workshop by AFEMO” мавзусида Италия заргарлик технологиялари ва инновацион асбоб-ускуналарига бағишланган семинар ўтказилади.

▫️Заргар ҳунармандларни семинарда иштирок этишга таклиф этамиз!

Очилиш маросими 2021 йил 4 ноябрь куни соат 11.00 . 
Кириш эркин.