2021 йил 27 январь куни ана шу марказни очиш, ходимлар малакасини ошириш бўйича K-Water академияси ва «Ўзсувтаъминот» АЖ ўртасида видеоконференсалоқа шаклида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Шунингдек, унда Осиё тараққиёт банки консультантлари ҳам иштирок этишди.
Музокарада таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида сув таъминоти соҳаси ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ушбу марказ қурилиши 2021 йилда бошланади. Жанубий кореялик ҳамкорлар бошқарув ва ишчи ходимлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон ОТМларига ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича ҳам ёрдам беришга тайёрлигини билдиришди.
2020 йил 9-10 декабрь кунлари «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги делегация Корея Республикасига сафар қилиб, К-Wатер академиясида сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишган эди.
Учрашув якунида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва K-Water ДК ўртасида англашув меморандуми имзоланган. Ушбу ҳужжат сув таъминоти соҳасига янги билимлар ва ноу-хаулар олиб кириш, Жанубий Корея тажрибасини қўллашда «Ўзсувтаъминот» АЖнинг техник ва бошқарув салоҳиятини оширишга хизмат қилади.