Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 8 май куни картинг бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги бир нечта кўчалар соат 20:00 гача ёпилди. Ёпиладиган кўчалар рўйхати қуйидагилар:
  • Амир Темур шоҳ кўчаси - Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Якуб Колас кўчаси кесишмасигача;
  • Якуб Колас кўчаси - Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасидан Тарас Шевченко кўчаси кесишмасигача;
  • Тарас Шевченко кўчаси - Якуб Колас кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
  • Шаҳрисабз кўчаси - Тарас Шевченко кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача.