Гумонланувчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини катта тезликда бошқарган ва светофорнинг тақиқловчи чироғига ҳамда йўл-патруль хизмати инспекторларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмаган.
Олинган маълумотга асосан транспорт воситаси Махтумқули кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасидан «Янги Ўзбекистон боғи» томонга ҳаракатланиб кетаётгани аниқланган.
Соат 09:45 ларда Махтумқули кўчасидаги чорраҳада Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан йўл тўсилиб, олиб қочилган транспорт воситасини тўхтатиш чоралари кўрилган.
Бироқ гумонланувчи ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай, тўхташдан бош тортган ҳамда транспорт воситасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириб, йўлда қарама-қарши ҳаракатланган.
Оқибатда 3 та автомашинага қасддан техник шикаст етказиб, ички ишлар органи ходимларининг ҳаётига хавф туғдирган ҳолда транспорт воситасини ИИО ходимлари тарафга бошқаришда давом этган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, автомашинани олиб қочган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушланган.
Жиноят содир этган шахсни ушлаш жараёнида бошқа оғирроқ оқибатларни олдини олиш мақсадида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида ИИО ходимлари ўзларига бириктирилган ўқотар қуролни қўллаганлар. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмаган.