Маълумотларга кўра, воқеа шу йилнинг 08 февраль куни тунги соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани “Навқирон“ МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида содир бўлган.
Қайд этилишича, давлат рақам белгиси 70 А 816 WА бўлган “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб тўхтаб турган 2 та “Cobalt” автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, темир устунга бориб урилган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.
ЙТҲ натижасида “Lacetti” ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.