Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат 14:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида “Matiz” русумли автомашинаси ва “Nexia-3” русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia-3” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келди.

“Matiz” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига эса биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.