Таъкидланишича, ҳозирги кунда республикамиз ҳукумати электр энергияси истеъмолчиларининг олдига яна бир муҳим вазифа – энергия ресурсларидан эҳтиёткорлик ва масъулият билан фойдаланиш вазифасини қўйди. "Тошшаҳарнур" давлат унитар корхонаси умумий вазифаларни бажариб, 16 ноябрь кунидан бошлаб вақтинчалик кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказади.
Кўча ёритиш тизимларини энергия тежаш режимига ўтказиш асосан марказий кўчаларнинг ёритиш тизимига ва иллюминация чироқларига таалуқли бўлиб, кўча чироқлари бутунлай ўчирилмайди.
Кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, мавзе ва маҳаллалар меъёр даражасида ёритилиши таъминланади.
"Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунадилар, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз", дейилади хабарда.