Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент йирик мегаполисларни экологик модернизация қилишнинг халқаро тажрибаларини ўрганиб, чангланишни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича замонавий ечимларни изчил равишда жорий этмоқда.
"Узоқ масофаларга пурковчи дисперсия қурилмаси пойтахт шароитига мослаштирилаётган инновацион воситалардан биридир", — дейилади хабарда.
Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки жойлардан бири Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасидир.
Синов тафсилотлари ҳақида кейинги хабарларда батафсил маълумот берилиши айтилди.