Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли A.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.600.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи 16 ёшли Х.К. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Х.К.“Телеграм” мессенжери орқали “PUBG” (пабжи) номли ўйин аккаунтини 133 AҚШ доллари эвазига сотиш тўғрисида эълон қолдириб, ушбу эълонга ишонган A.Ж.га 1.600.000 сўм эвазига сотишни ваъда қилиб, ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига олдиндан мазкур пулларни ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Т.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.