Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши тасдиқланди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистан Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Жаҳон чемпионатида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Аргентина, Бразилия, Россия, Япония ва бошқа давлатлардан спорт делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.

Чемпионатнинг очилиш ва ёпилиш маросимларида республикамиз таниқли маданият ва санъат намояндаларининг дастурий чиқишлари ташкил этилади.

Коронавирус пандемияси шароитида тадбирнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш учун тегишли хавфсизлик ва санитария-гигиена чора-тадбирлари кўрилади.

Хусусан, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган жойлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мос бўлиши, иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилиши, меҳмонхоналарда ва жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган “Saxovat sport servis” мажмуасида зарур дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ҳамда малакали тиббиёт ходимларидан иборат тез тиббий ёрдам бригадалари фаолият кўрсатишига масъуллиги билдирилган.