Ҳолат юзасидан ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсовнинг маълум қилишича, мазкур хабар асоссиз.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.
Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз, деб уларни оғзаки қўрқитган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетган.
"Ҳозир болалар соғ-саломат, улар ота-онаси бағрида. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган", дейилади хабарда.