6-12 октябрь кунлари ўтказиладиган мусобақада сайёрамизнинг энг кучли дзюдочилари баҳс олиб боради.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) расмий сайтида Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоалар ўз спортчиларини рўйхатдан ўтказишни бошлашди. IJF.org сайтида Багам ороллари ва Марказий Африка Республикаси ушбу мусобақада иштирок этадиган дзюдочиларини биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтказгани кўринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур дунё биринчилиги юртимизда илк бор ташкил этилмоқда. Бугун беллашувлар стартига 211 кун қолди.