Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилаётган мазкур тантанали тадбирда пойтахтда жойлашган куч тузилмаларининг отлиқ бўлинмалари иштирок этади.
Шунингдек, «Отлиқ кавалерия паради» Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлар марказларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Ҳудудлардаги тадбирлар 10, 11 ва 12 январь кунлари соат 15:00 да ташкил этилади.
Тадбир Ватан ҳимоячиларини улуғлаш, миллий ҳарбий анъаналарни намоён этиш ҳамда аҳолига байрамона кайфият улашишга қаратилган.