Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, полковник Илҳом Турғунов, полковник Зокирали Чиналиев, полковник Хондамир Раҳманов ва полковник Серик Хабибуллаевнинг узоқ йиллик хизматлари алоҳида ёдга олиниб, уларнинг Ватанга садоқати, хизмат бурчига фидойилиги ва устоз-шогирт анъаналарига хос фазилатлари алоҳида эътироф этилиб, кўп йиллик самарали фаолиятлари ёш авлод учун ибрат экани таъкидланди.

Тадбир давомида нафақага кузатилаётган фахрий офицерларга чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик изҳор этилиб, Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан «Миллий гвардия фахрийси» кўкрак белгиси ва эсдалик совғалари топширилди.