Бу борада Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорликнинг ягона платформасини яратиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёрмиз. Форум ишига муваффақиятлар, унинг доирасидаги муҳокамалар ва тажриба алмашинуви эса самарали, қардош халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган янги ташаббуслар учун пойдевор бўлишини тилайман, — дейди Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов.
Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳалар қатори медиа йўналишида ҳам жадал ва тизимли тус олгани барчамизни хурсанд қилади.
Бу жараёнда бугунги кунда давлат ва жамиятнинг барқарор ҳаётига жиддий таҳдид солаётган дезинформацияга қарши биргаликда курашиш алоҳида аҳамиятга эга.