Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Литва савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари, миллий компаниялари ва давлат идораларининг турли вакиллари иштирок этди.

Литванинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гинтаутас Вациулис Литва ишбилармон доиралари томонидан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликка қизиқиш ортиб бораётганини

таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Литва Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ҳудудидаги энг йирик савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Литва Савдо-саноат ва ҳунармандчилик палаталари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Литванинг етакчи компаниялари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш масалаларини

муҳокама этди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.