Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, у Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбаридан 1500 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди. Қўлга олиш жараёнида у қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушлаб қолинган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур шахс Юнусобод туманидаги 6 та уйга хизмат кўрсатишни бир МЧЖдан бошқасига ўтказиш учун зарур ҳужжатларни «Менинг уйим» ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган. Ушбу масалани мансабдор танишлари орқали ҳал қилишни режалаштиргани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.