Бу ҳақда 22 август куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши йиғилишида маълум қилинди. 

Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Урмановнинг ҳисоботида таъкидланишича, бу каби жиноятлар асосан, ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, бандлик, молия, солиқ, энергетика, банк, ҳокимлик ходимлари, кадастр хизмати ва экология идораларнинг масъул ҳамда мансабдор шахслари ҳиссасига тўғри келган.

Коррупция ҳолатларини фош этиш ва айбдор шахсларга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 81 та тезкор тадбирлар ўтказилиб, барчаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.