Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, Enchanced GSP+ преференцияларининг кенгайтирилган тизими доирасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, жорий йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг навбатдаги 26 йиғилишини ўтказишнинг ташкилий масалалари муҳокама этилди.

Томонлар икки мамлакат ишбилармон доираларининг Кенгашда иштирок этишга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этдилар. Бугунга қадар турли соҳаларда фаолият юритаётган 200 га яқин етакчи компаниялар тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, хорижий томон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида мамлакатимизга консалтинг ва техник ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама қилинган барча лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.