Кеча Тошкентдаги Халқаро шахмат академиясида ақл гимнастикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун II халқаро турнир бошланди.

2-бор ташкил этилаётган мазкур мусобақа «Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда, дея хабар беради Спортни ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати

Халқаро турнир бугун старт олди ва турнир низомига кўра иштирокчилар 8-9-10 сентябрь кунлари 2 тадан тур учрашувларини ўтказишади.

13 сентябрь куни сўнгги тур бўлиб ўтади. Турнир швейцарча тизим бўйича икки босқичда – гуруҳ босқичи ярим финал (онлайн тарзда) ва финал (9-тур, офлайн), шунингдек, асосий босқич (10-тур) бўйича ўтказилади.

Қайд этиш лозим, «Президент кубоги» 2-халқаро турнирида дунёнинг 16 та мамлакатидан халқаро гроссмейстерлар, халқаро шахмат усталари, шунингдек, спорт усталигига номзодлар ғолиблик учун дона суриши турнирнинг муросасиз ва қизиқарли ўтишини таъминлайди.

Кеча мусобақанинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган эди.

Ғолиблик учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилаётган юртдошларимизнинг 1-турдаги рақиблари билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:

Дубарбайли Васиф – Нилуфар Ёқуббоева;

Раҳул В С – Жавоҳир Синдаров;

Нодирбек Ёқуббоев – Ҳумоюн Бекмуродов;

Маниш Анто Криштиано Ф – Жаҳонгир Воҳидов;

Шамсиддин Воҳидов – Меҳди Ҳасан Параг.