Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро ярим марафонидир. Мазкур тадбир доирасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ташкил этилади.
2016 йилдан бошлаб ҳар йили ташкилотга аъзо давлатлар спортчилари иштирокида ўтказиб келинаётган мазкур спорт тадбири жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар, спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишига имкон яратиш, Олимпия, Паралимпия ҳаракати ва миллий спорт турларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, аъзо давлатларнинг спорт федерациялари ўртасидаги бевосита алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Ярим марафонда турли мамлакатлар ва қитъалардан келган профессионал спортчилар, ҳаваскор югурувчилар ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари ШҲТ байроғи остида бирлашади.
Пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км ва 21,0975 км масофага югуриб, куч синашади. Ярим марафон маршрути пойтахтимиздаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан бошланиб, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай кўчалари орқали давом этади.
Мазкур тадбирда иштирок этиш истагини билдирганлар қуйидаги ҳавола орқали тадбир тўғрисида янада тўлиқроқ маълумотга эга бўлиши ва рўйхатдан ўтиши мумкин.