Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Яккасарой тумани Нукус-Абдулла Қаҳҳор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинаси; ҳайдовчи 1986 йилда туғилган З.У. бошқарувидаги “Onix” русумли автомашинаси; ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Х.Й. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.