Конференцияда кўрилган асосий масалалардан бири – ассоциациянинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби бўлди. Шунингдек, тадбир доирасида ҳудудларда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят бўлимлари раҳбарлари ҳам ҳисобот тақдим этди.

Дастлаб Ўзбекистон таэквондо ITF  миллий ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасановнинг 2022 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Қолаверса, конференцияда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ҳамда ассоциация вице-президентларига 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, таэквондо ITF спорт тури билан ҳозирги кунда 60 минг нафардан ортиқ спортчилар мунтазам шуғулланаётгани, уларнинг сонини 2023-2024 йилларда 80 минг нафарга етказиш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, миллий терма жамоа бош мураббийи Д.Пакка 2023 йил 16-19 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё Чемпионати (Тошкент) ҳамда Жаҳон чемпионати (Астана) учун таркибни янгидан шакллантириш ва янада кучайтириш юзасидан вазифалар юкланди.

Йиғилиш якунида ассоциация раҳбари Лазиз Ҳасанов ассоциациянинг 2023 йил учун режалаштирилган ишлари билан таништирди ва бу борада вилоят бўлими раҳбарлари, вице-президентларга тегишли топшириқлар берилди.