Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги йўл қатнов қисмида пойга уюштириб, фуқароларнинг ҳаётини хавфга қўйган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини кўпол равишда бузган икки йигитга жазо тайинланди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ.

Бошқармага 22 март куни соат 03:40 да Lacetti ва Onix автомобилларида пойга уюштирилаётгани, ҳаракат қоидалари билан бирга жамоат тартиби бузилаётгани юзасидан тезкор маълумот келиб тушган.

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti`да 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onixда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Шу куннинг ўзида машиналар жарима майдонига қўйилган. Ҳужжатлар судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди қарорига кўра, икки йигитнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.