“MOC Fest” – Тошкент шаҳрида «139 Ҳужжатли марказ» замонавий санъат галереясида бўлиб ўтган ёшлар ижодиёти санъат ҳафталиги.

Лойиҳа доирасида учта машғулот ўтказилди:

«Янги масалалар» – замонавий санъатнинг бадиий лабиринти;

«Қўриқчилар» – ҳаётий маданий меросни асраб-авайлаш ва ўтмиш анъаналарига бағишланган бугунги кундаги ноёб касб эгалари ҳақидаги қисқа метражли ҳужжатли фильмлар.

“WeCosmos” – авангард электрон мусиқа, замонавий маданият ва тасвирий санъат фестивали. 

Тадбир ташкилотчилари томонидан замонавий санъат кўргазмаси, визуал ижро ва ёруғлик шоуси, галактикалар келиб чиқиши мавзусидаги инсталляциялар, мусиқа асбоблари билан интерактив платформа, 3D расмлар учун зона ва мусиқий саҳна яратилди. 

Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун тадбирнинг мусиқий саҳнасида пойтахт DJлари, “Flyin Up” рок гуруҳи, шунингдек, Британиянинг “Matters” электрон рок-дуэти онлайн тарзда чиқиш қилишди. Икки кун давом этган тадбирда 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Табиат инжиқлигига қарамай, фестиваль маҳаллий ва хорижий ёшларни мафтун этди. Хусусан, тадбирда иштирок этган хорижий меҳмонлар Ўзбекистонда ёшлар ҳаракати, ёшларнинг замонавий санъат ва маданий тадбирларга бўлган қизиқишидан ҳайратда қолишди.