Сенат ахборот хизмати маълум қилишича, конференцияда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти раиси Танзила Норбоева иштирок этмоқда.
Анжуман Марказий Осиёда барқарор ривожланиш, гендер тенглиги ва аёллар етакчилиги бўйича Минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, ёш аёл депутатларнинг етакчилик фазилатларини ошириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суришда уларнинг иштирокини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.