Бу ерда Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанини кутиб олди. Мартабали меҳмонлар биргаликда конференция залига йўл олди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган меҳмонларни яна бир бор қутлади.
Давлатимиз раҳбари, Марказий ва Жанубий Осиёдан етишиб чиққан буюк алломалар нафақат минтақа, балки дунё миқёсида илм-фан, маънавият юксалишига муносиб ҳисса қўшганини таъкидлаб, бугунги конференция минтақа мамлакатлари ўртасида барча жабҳадаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканини қайд этди.