Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда икки мамлакатнинг қатор давлат муассасалари ва таҳлил тузилмалари мутахассислари иштирок этмоқда.
Анжуманда ўзбек-туркман ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, мамлакатларимиз стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш имконияти, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари доирасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинади.