Тошкент шаҳар ФВБнинг хабар беришича, шу йилнинг 26 февраль куни соат 02:18 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Тирсакобод“ МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Келиб тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:54 да батамом ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.