Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳодиса тахминан соат 02:30 ларда содир бўлган.

У тош билан банкоматнинг ташқи корпусини шикастлаган, аммо ичидаги сейфни очолмай, воқеа жойидан қочиб кетган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи ушланди.

Маълум бўлишича, банкомат сейфида 552 млн сўмдан ортиқ маблағ бўлган. Қурилмага етказилган зарар эса 30 млн сўмни ташкил этган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.