Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббус асосида ташкил этилаётган ушбу нуфузли конференцияда 500 га яқин иштирокчи, жумладан, 30 дан ортиқ хорижий давлатнинг 150 дан зиёд вакили қатнашади.
Конференцияда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш номидан БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори в.б. Ю Ю, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишел Бачелет, БМТ Бош котибининг Ёшлар бўйича вакили Жаятма Викраманаяке, Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳелга Мариа Шмид, Осиё парламент ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажиди, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти Маргарета Седерфелт, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ва бошқа нуфузли хорижий ва миллий экспертлар иштирок этади.
СOVID-19 пандемияси сабабли халқаро конференция виртуал шаклда ўтказилади. У 3 та ялпи мажлисдан ҳамда 3 та параллель сессиядан иборат бўлади. Маърузалар ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида тақдим этилади.
Айтиш ўринлики, конференция 12 август – Халқаро ёшлар кунида ўз ишини бошлаши ҳам унинг аҳамиятини янада оширади.
Глобал аҳамиятга эга ушбу нуфузли анжуман ҳақида www.youthforum.uz сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Шунингдек, 12-13 август кунлари конференцияни юқоридаги веб-сайт орқали тўғридан-тўғри кузатиш, фикр-мулоҳаза ҳамда мавзуга доир саволларни маърузачиларга йўллаш имконияти мавжуд.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати