Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1969 йилда туғилган Ю.А. бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобили бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 2004 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги велосипед билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов давом этмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати барча йўл ҳаракати қатнашчиларини қоидаларга риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмаслик ҳамда чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликка чақирди.