Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 31 март куни соат 01:30 ларда Миробод тумании Госпиталний кўчасида содир бўлган. 53 ёшли аёл Weltmeister электромобилини бошқариб келаётиб, Hyundai Sonata, Lacetti, Spаrk, Damas ва Ваз-2106 автомашиналари билан тўқнашув содир этган.
ЙТҲ оқибатида Weltmeister автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг 57 ёшли йўловчиси ҳамда Hyundai автоулови хайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.