Жорий ўқув йилида мазкур мактабни 118 нафари ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 25 нафари 5,5 дан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган.

Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида Webster University, TEAM University, MDIS Tashkent, Westminster International University in Tashkent, Полшадаги Vistula University, INHA университети, Тошкентдаги Bucheon университети, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси бор, дейилади хабарда.