Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги туфайли эгизак фарзандлари вафот этгани ҳақида шикояти тарқалди.
Пойтахт прокуратураси хабарига кўра, 2023 йил 22 июнь куни 26 ёшли аёл 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқлар дунёга келтирган.
Иш ҳужжатларига кўра, 23 июнь куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёлнинг эгизак фарзандлари вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.