Маълум бўлишича, “чинни” сўзи ХИХ – ХХ асрлардаги  хилма-хил Ўрта Осиё кулолчилик буюмларига  нисбатан қўлланилган. 

Чинни маҳсулотлари Хитой (Чин-Хитой) чиннисига  тақлид қилинган бўлиб, қалай-қўрғошин сир билан қопланган, сўнг кўк рангга бўялиб, икки марта пиширилган. 

Чинни деб номланувчи сопол буюмлари кўпинча афсонавий Риштонда ишлаб чиқарилган. Кўм-кўк рангдаги расмлар ўсимликсимон хусусиятга эга бўлиб, Хитой чинниси гулларига тақлид қилувчи нақшларни ўз ичига олган. Бундай турдаги чинни буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ҳунармандлар ўзларини “чиннисозлар” деб атай бошлашган ва шу билан ўзларини бўялган сирли идишлар тайёрлайдиган бошқа кулол усталаридан ажратиб кўрсатишган. 

Дарвоқе, 1918 йилда Риштонда пайдо бўлган биринчи кулоллар корхонаси “чиннигарон” деб аталган.