Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати мазкур шахс маъмурий тартибда ушланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 5 январь куни тунги соат 01:35 ларда 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган.
У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган. Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 185-2 (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш), 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.