Унга кўра, 2023 йил 14 декабрь куни соат 10.15 ларда Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг ошхонасида 11-“А” синф ўқувчиси И.Ж. танаффус вақтида ёнида бўлган “Димавушка” номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатганлиги аниқланди.
Бу ҳодисани шу мактабнинг 9-“В” синф ўқувчиси А.А. эса ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган ва инстаграмм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган ҳамда тарқатган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.