Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 18-сентябрь куни соат 07:28да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, мебель ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 07:58 да етиб бориб, ёнғин соат 08:56 да батамом ўчирилди.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назоратида амалга оширилди.
Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.