Бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани «Ибн Сино» МФЙ, Тошкент ҳалқа йўлида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14-51 да қуршаб олинган ва соат 15-23 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарида.