Қайд этилишича, ёнғин Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбоши» МФЙ, Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:35 да етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.