15 март куни соат 13:18 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган "Park in Mall" оилавий кўнгилочар савдо маркази 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Айтилган манзилда "Park in Mall" оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 кв.м майдони ёниб зарарлангани аниқланди.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.