Қайд этилишича, юқори кучланишли элeктр узатиш тармоғида юзага кeлган носозлик оқибатида пойтахтнинг икки туманида чироқ ўчди.
Жумладан, Юнусобод ва Мирзо Улуғбeк туманининг бир қатор маҳаллалариини электр энергияси билан таъминловчи подстанцияларни электр энергияси билан таъминловчи ТашГРEСдан чиқувчи кучланиши 110 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулодда авария ҳолат юзага келиб, электр таъминотида узилиш содир бўлди.
Айни вақтда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг тезкор чиқиш бригадалари зарур электр қурилмалар ҳамда махсус автотранспорт воситалари билан мазкур носозликни бартараф этишга жалб этилган.
Тез орада мазкур носозлик тўлиқ бартараф этилиб, тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тикланади", дейилади хабарда.