Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги чиқинди мойни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлганига оид видеолавҳа тарқалди. Ҳолат тафсилотлари ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, бугун, 25 май куни соат 02:30 лар атрофида Тошкент шаҳар Бектемир тумани "Миришкор" МФЙ Чирчиқ бўйи кўчасида жойлашган тадбиркорлик субъектига қарашли ҳудудда чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш вақтида сиғимнинг ёрилиб кетиши натижасида ёнғин юзага келган.
Содир бўлган ёнғинни ўчириш учун 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 02:32 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:09 да ўраб олинган ва соат 03:16 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 150 квадрат метр майдонда чиқинди мой маҳсулотлари ёнган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.