“Fly Dubai” авиакомпаниясининг Тошкент — Дубай йўналишида FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Фавқулодда қўнишга самолёт экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Шундан сўнг, экипаж томонидан энг яқин аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бортида 172 йўловчи бўлган самолёт Тошкентдан соат 04:37 да ҳавога кўтарилган ва Тошкент вақти билан 07:50 да Дубай аэропортига қўниши керак эди. Бироқ мажбурий қўниш туфайли парвоз кечиктирилмоқда. Fly Dubai барча йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Ҳозирда самолёт Дубайга учишга ҳозирлик кўрмоқда.