«Янги йил байрами» муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида «Тошкент — Самарқанд — Тошкент» йўналишида 2022 йилнинг 26 декабрь кунидан ва 2023 йилнинг 8 январь кунигача юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилди.

Бу қатнов қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши:

Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16.

768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши:

Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48.

Маълумот ўрнида, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.